Аргентинанинг “Уракан” футбол жамоаси мағлубият билан тугаган ўйиндан сўнг ҳалокатга учради.
Маълумотларга кўра, йўловчи-футболчилар орасида икки нафари ва мураббийнинг аҳволи оғир.
Воқеа жойига етиб келган шифокорлар томонидан футболчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган ва улар касалхонада кўрикдан ўтказилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, футболчиларнинг ҳаёти ҳавф остида эмас. Бироқ улар бир муддат Венесуэллага учиб кета олмайди.
Тахминий маълумотларга кўра, йўл транспорт ҳодисаси автобус тормоз қисмидаги носозлик туфайли келиб чиққан. Айни дамда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Уракан” ва “Каракас” футбол жамоалари ўртасидаги ўйин 2:1 ҳисобида “Каракас” фойдасига ҳал бўлган эди.