Велойўлакнинг умумий узунлиги 2264 метрни ташкил этади.
Энди савол туғилади, биз ўзимиз бу ишларни амалга ошира олмаймизми?
2,2 километр узунликдаги велойўлак қурилгани катта янгилик, сабаби атроф-муҳит муҳофазаси учун дунёнинг ривожланган мамлакатлари худди шу ривожланиш йўлидан бормоқда. Бироқ буни ўзбекистонликларнинг ўзи қила олмасмиди?
Маълумот учун, 23 сентябрь куни Наманганда очилган велойўлак Дўстлик шох кўчасида жойлашган.
Ушбу йўлак Наманган шаҳридаги “Дўстлик” бозоридан Наманган муҳандислик ва педагогика институти биносига қадар бўлган пиёдалар йўлагининг ўнг томонида қурилди.
Умумий узунлиги 2264 метр бўлиб, бир томонга 1111 метр ва иккинчи томонда 1153 метрни ташкил қилган.