
Ушбу заводда жами 17 дона самолёт тайёрлаган.
Ўзбекистон ва Россия тадбиркорлари Тошкент авиация заводида Россия авиация саноати учун ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳақида бош қотирмоқдалар. Аниқ муддатлар маълум қилинмаган.
Ушбу заводда Ил-114 русумли самолётлар ишлаб чиқарилган бўлиб, ишлаб чиқариш 2012 йилда тўхтатилган. Завод жами 17 дона самолёт тайёрлаган.
Маълумот учун, Ил 114-100 самолётининг ўзбекча версиясида сезиларли ўзгаришлар амалга оширилган бўлиб, унга “Rockwell Collins” компаниясининг электрон тизими, “Pratt&Whitney Canada” авиадвигателлари, “Hamilton Sundstrand” парраклари ва “Honeywell” компаниясининг қўшимча қувват қурилмалари ўрнатилган.