Дастлабки икки кун мобайнида халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказилади.
Келгуси ҳафтада Давлат маслаҳатчилари бошчилигида барча вазирлик, қўмиталар ҳамда идоралар раҳбарлари Наманган вилоятига ташриф буюришади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган йиғилишда топшириқ берган.
Ташриф уч кунга мўлжалланган бўлиб, мутасаддилар дастлабки икки кун мобайнида халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказади. Учинчи куни эса ҳар бир республика ташкилоти ҳудуддаги бошқармаларнинг ишини ўрганади.
Ишчи гуруҳ барча вилоятларга режа асосида ташриф буюради. Уларнинг кейинги манзили Қорақалпоғистон Республикаси бўлиши кутилмоқда.

Мусулмонбек Иброҳимов