...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазирлар Маҳкамаси Идоралараро коллегиал органларга оид қарорни имзолади


09:45, 26.11.2018 Жамият
 1 617

Коллегиал органларга давлат-ҳокимият ваколатларини бериш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Идоралараро коллегиал органлар тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Низомга мувофиқ, ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига юклатилган масалалар ва функцияларни бажариш борасида ташкилий-амалий, услубий, илмий кўмаклашиш коллегиал органларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.
 
Коллегиал органлар вазифаларни амалга ошириш учун зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш ва коллегиал органлар ишига уларнинг фаолият соҳасига бевосита алоқаси бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг вакилларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
 
Коллегиал органларга давлат-ҳокимият ваколатларини бериш тақиқланади.
 
Шунингдек низомга кўра тармоқлараро, идоралараро ва ҳудудлараро мувофиқлаштиришни талаб этувчи масалаларни кўриб чиқиш ва бажарилишини таъминлаш коллегиал органларни ташкил этиш заруратини асословчи мезон ҳисобланади.
 
Ҳукумат мутасадди органлар билан ҳамкорликда идоралараро коллегиал органлар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиб, баҳолаб боради ва таҳлил натижалари бўйича уларни қисқартириш юзасидан таклифлар тайёрлайди. Бир йилдан узоқ фаолият юритмаган коллегиал органлар мажбурий тугатилади.
 

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Идоралараро коллегиал органлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар