Шерзод Асадов Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Шерзод Асадов Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси, Муваққат ишлари вакили этиб тайинлангани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, Зафар Зиёдуллаевич Нурматов Ташқи ишлар вазирлиги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари, шу жумладан, Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.