Собиқ президентнинг тобути Ироқ Курдистони байроғи билан ўралганлиги Ироқ ҳукуматининг норозилигига сабаб бўлди.
Жаноза маросимига Ироқ Президенти Фуад Масум, Ироқ Курдистони ҳукумати раиси Масуд Барзоний ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф, бундан ташқари, Ироқдаги хорижий ваколатхона раҳбарлари қатнашган.
Собиқ президентнинг тобути Курдистон байроғи билан ўралганлиги Ироқ марказий ҳукуматининг норозилигига сабаб бўлган. Бундан ташқари, расмий Бағдод ҳукумати, Жалол Талабоний жаноза маросимини пойтахтда ўтказилишини хоҳлаган, аммо марҳумнинг оила аъзолари унинг майтини Сулаймония шаҳрига дафн этишни талаб қилган.
Унинг дафн маросимига 10 минглаб кишилар келишди. Бағдод маъмурияти билан юзага келган қарама-қаршиликка қарамай, маросимда Ироқ ва Курдистон мадҳиялари ҳам янграган.
Маросим қатнашчилардан бири “Жалол Талабоний курдларнинг озодлик ҳаракатимиз бошлангандан бери биз — курд миллати билан елкама-елка бу йўлда ҳаракат қилган буюк йўлбошчи эди”, деб таъкидлаган.
Талабонийнинг вафоти муносабати билан Ироқ ва Ироқ Курдистонида 7 кунлик мотам эълон қилинган эди.
У Ироқда Саддам Ҳусайин ҳокимияти ағдарилгая илк сайланган президент эди. Талабоний 2005–2014 йилларда Ироқни бошқарган.
Жалол Талабоний 83 ёшида Германия пойтахтидаги шифохоналардан бирида ҳаётдан кўз юмган. У 2012 йили инсультни бошидан кечириб, Германияда даволанаётган эди.