...
МЕНЮ
ONLINE TV

Валюта ҳисобидаги суғурталар учун тўловлар қай тартибда амалга оширилади?


20:30, 28.09.2017 Жамият
 2 081

Ўзбекистон ҳудудида суғурта ва қайта суғурта шартномалари бўйича ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилади.

Валюта-конвертация муносабатлари соҳасида ислоҳотлар амалга оширилаётган бир даврда турли соҳаларда фаолият олиб борувчи юридик шахсларда турли тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин.
 
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон ҳудудида суғурта ва қайта суғурта шартномалари бўйича чет эл валютасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисида келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан тушунтириш берди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (иш ва хизматлар) учун тўловларни чет эл валютасида амалга ошириш тақиқланади, халқаро тажрибага мувофиқ халқаро тўлов карталари орқали тўловлар бундан мустасно экани белгиланган.
 
Ушбу Фармонга асосан товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар, жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар — фақат миллий валютада белгиланиши қайд этилган.
 
Шу муносабат билан Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта ва қайта суғурта шартномалари бўйича ҳисоб-китоблар фақат Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилиши лозимлиги айтиб ўтилди.
 
Бироқ, чет эллик суғуртачиларнинг хизматлари учун тўловни амалга ошириш, хизматлар импортига доир амалиёт бўлиб, жорий халқаро операция ҳисобланади ва у бўйича юридик шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган “Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан амалга оширилиши маълум қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Марказий банк Валюта Суғурта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар