...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги янги тиббий муассасаларга эски жиҳозларни ўрнатиш тақиқланади


19:26, 28.09.2017 Жамият
 2 106

Маънан эскирган тиббий ускуналар 2023 йил 1 январгача янги ускуналарга алмаштириши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21 июндаги “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тиббий ускунанинг маънан эскирганлик даражасини аниқловчи мезонлар тасдиқланган эди.
 
Қарорга кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар янги ташкил этилаётган ёки қайта жиҳозланаётган тиббиёт муассасалари фақат тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техникадан, давлат реестрида мавжуд бўлган тиббий ускуналар билан жиҳозланиши лозимлиги белгиланган.
 
Ташкилотлар янги яратилган тиббий ускуналардан давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейингина фойдаланишига рухсат этилади.
 
Тиббиёт ташкилотларидаги тиббий ускунанинг маънан эскирганлик даражаси унинг ишлаб чиқарилган йилига қараб аниқланади. Тиббий ускунанинг техник паспортида ёки ёрлиғида кўрсатилган эксплуатация муддати тугагандан кейин у маънан эскирган ҳисобланади.
 
Эксплуатация муддати кўрсатилмаган вазиятларда ускуна ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 15 йил ўтгандан кейин маънан эскирган ҳисобланиши айтилган. Ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган тиббий ускуналардан фойдаланиш тақиқланиши таъкидланган.
 
Тиббиёт ташкилотлари ўзларида мавжуд бўлган ишлаб чиқарилган йили кўрсатилмаган ҳамда маънан эскирган тиббий ускуналарни 2023 йил 1 январгача янги ускуналарга алмаштириши лозимлиги белгиланган.
 
Янги ташкил этилган тиббиёт ташкилотлари эса маънан эскирган тиббий ускуналардан фойдаланиши мутлақо тақиқланган.
 
Ушбу қоидалар 2017 йил 18 декабрдан кучга кириши айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тиббиёт Муассаса Ускуна Тиббий техника 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар