...
МЕНЮ
ONLINE TV

Валюта курсини белгилашда Марказий банк адашиб кетди...


14:40, 23.10.2017 Жамият
 16 041

1 АҚШ доллари курси 8069 сўм 61 тийин қилиб белгиланди.

Бугун, 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини маълум қилди.
 
Унда 1 АҚШ доллари 17 сўм 53 тийинга ошиб, 8069 сўм 61 тийинни ташкил этганини маълум қилган. Бироқ 16 октябрь куни ўрнатилган курс 8058 сўм 77 тийин қилиб белгиланган эди. Оддий арифметика: 8058,77 + 17,53 = 8076,30 бўлиши зарур. Бироқ курс 8069,61 ни ташкил этмоқда.




 
Евро курсида ҳам тушунарсиз ҳолат юз берган бўлиб, бугун евро курси 9496 сўм 32 тийинни ташкил этмоқда. Ўтган ҳафтада эса 1 евро қиймати 9515 сўм 80 тийин этиб белгиланган эди. 9515,80 + 45,59 = 9561,39 сўм.

Бироқ ҳеч қанча вақт ўтмасдан Марказий банк расмий сайтида хатолик тўғирланди.

1 АҚШ доллари 8069 сўм 61 тийин, 10,84 сўм ошган;
1 евро 9496 сўм 32 тийин, 19,48 сўмга пасайган.
 
Маълумот учун, Марказий банк мазкур валюталарни ўрнатилган қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Марказий банк Доллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 607

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар