...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи Captiva’сида ағдарилиб кетди


14:25, 23.10.2017 Олам
 3 813

Пономарёв тумани полиция ходимлари содир бўлган ЙТҲ сабаблари юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Оренбург–Қозон йўналишидаги автомобиль йўлининг 231-километрида, аниқроғи Комиссаровка қишлоғи яқинида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани хабар қилинди.
 
Пономарёв тумани полиция ходимлари томонидан енгил автомобиль ҳайдовчиси жабрланган ЙТҲ юзасидан текширув ўтказилмоқда.
 
Ҳуқуқ тартибот ходимларининг маълумотига кўра, 47 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган Captiva ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотган ҳамда ҳаракат йўналишининг чап томонидаги чуқурликка тушиб кетган. Машинанинг айланиб кетиши натижасида салонда бўлган 53 ёшли йўловчи умуртқа поғонасидаги жароҳат сабаб шифохонага ётқизилган.
 
ЙТҲ юзасидан полициячилар томонидан текширув материаллари тайёрланган. Текширув ишлари якунлангач, тегишли қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россияда машина айланиб кетди Ўзбекистонлик фуқаро ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!