Айни дамда ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Ҳаж ибодатларини ўтаб Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга қайтиб келишди.
Айни дамда ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Ҳаж ибодатларини ўтаб Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга қайтиб келишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги гуруҳ Ўзбекистонга етиб келди. Уларни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Шайх Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари кутиб олди.
Дарвоқе, Усмонхон Алимов Ҳаж зиёратига турмуш ўртоғи билан борган. Унинг ёнида оқ либосда турмуш ўртоғини ҳам кўриш мумкин.