Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи Халкаро Нобель фонди билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи Халкаро Нобель фонди билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Делегация аъзоларининг Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Инъомжон Мажидов, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Фанлар Академияси раҳбарияти билан учрашувлари режалаштирилган.
Ташриф доирасида Рёдзи Ноёри ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар, олимлар билан учрашади, улар учун маъруза қилади. Нагоя университети делегацияси аъзолари иштирокида ўзбек-япон илмий симпозиуми, давра суҳбати, Самарқандга ташриф кўзда тутилган.