Муфтий элчи Аҳмед Башар Шен ва Туркия халқини муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан табриклади.
Муфтий элчи Аҳмед Башар Шен ва Туркия халқини муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан табриклади.
“Бу йилги Рамазони шариф ҳар қачонгидан ҳам сермазмун бўлади, иншоаллоҳ. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи жуда ҳам самарали ўтди. Айниқса, Эрдўған жанобларининг Бухоро шаҳридаги Баҳоуддин Нақшбанд, Мир Араб мадрасасига ташрифлари ва ушбу мадрасага дафн этилган Амир Убайдуллохоннинг руҳига бағишлаб, Президент жаноблари томонларидан ўқилган Қуръони карим тиловати кўпчилигимизни таъсирлантирди, қироатлари тажвид қоидаларига тўла мос ва хушсавт экани барчамизни ҳайратлантирди”, деган Усмонхон Алимов.
Элчи Рамазон ойи билан муфтий ҳазратлари ва бутун Ўзбекистон халқини табриклаб, Ислом оламига тинчлик-осойишталик ва нохуш ҳолатларнинг тезроқ барҳам топишини тилади. Аҳмед Башар Туркия Президентининг Ўзбекистонга ташрифи бутун дунёда ижобий акс садо бергани, ҳақиқатан самарали бўлганини таъкидлади. Айниқса, Бухоро шаҳрига ташриф жуда ҳам кўтаринки руҳда ўтгани, у ердаги юқори савиядаги тайёргарлик ишлари учун миннатдорлик билдирди.
Аҳмед Башар Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош жанобларининг салом ва Рамазон табрикларини етказиб, икки мамлакат мусулмонлари идоралари ҳамкорлигида Рамазон ойи давомида тадбирлар ўтказишдан бахтиёр эканини изҳор қилди. Усмонхон Алимов ҳам Туркия Диёнат ишлари бошқармаси билан ҳамкорлик қилиш жуда ҳам фойдали эканини билдириб, яхши натижалар беришини таъкидлади.