...
МЕНЮ
ONLINE TV

Усмонхон Алимов энди йиғилишлар намоз вақтини ҳисобга олиб ўтказилишини айтди


14:01, 24.03.2018 Жамият
 6 114

Усмонхон Алимов ўз нутқи давомида бундан буён мажлис ва анжуманлар ўтказишда намоз вақтлари инобатга олинишини таъкидлаган.

Кеча, 23 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
 
Аввал хабар қилганимиздек, унда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган “Ҳилол” нашриёти чоп этган Мусҳафнинг тақдимоти ўтказилди.
 
Ушбу анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси-муфтий Усмонхон Алимов ҳам иштирок этган.
 
Усмонхон Алимов ўз нутқи давомида бундан буён мажлис ва анжуманлар ўтказишда намоз вақтлари инобатга олинишини таъкидлаган.
 
“Qalampir.uz”  Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан боғланди. Расмийларнинг маълум қилишича, идора раиси-муфтий Усмонхон Алимовнинг йиғилишлар режасини тузишда намоз вақтининг ҳисобга олиниши ҳақидаги гапи фақат Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва ҳузуридаги ташкилотларга тегишлидир.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу анжуманда тақдимоти ўтказилган Қуръони Каримнинг сотувга тавсия этилган нархи 31 минг сўм этиб белгиланди.  

Теглар:Усмонхон Алимов Ўзбекистон Мусулмонлари идораси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар