...
МЕНЮ
ONLINE TV

Апрелда Ислом Каримов фондида муҳим тадбир бор. Лола Каримова АҚШдан қайтадими?


13:43, 24.03.2018 Жамият
 7 093

Иншолар танловида Ўзбекистондаги 74 та олий ўқув юртининг 485 нафар талабаси иштирок этган.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида иншолар танлови эълон қилинган эди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси,  Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева ушбу иншонлар танлови якунига етканини билдириб, ғолибларни маълум қилди.
 
22 январдан 22 февралга қадар ўтказилган иншолар танловида Ўзбекистондаги 74 та олий ўқув юртининг 485 нафар талабаси иштирок этган. Иншолар қуйидаги мезонлар асосида текширилди:
 
- фикрларнинг равон ва тўғри кетма-кетликда баён этилганлиги;
 
- мавзунинг тўлиқ очилганлиги;
 
- мавзуга оид фактлар ва мисолларнинг ўринли келтирилганлиги;
 
- келтирилган фактлар, мисолларга берилган шахсий фикр-мулоҳазаларнинг ўринлилиги;
 
- бошқа иншоларга ўхшамаслиги ва алоҳида ажралиб туриш даражаси, бадиий ёндашувнинг мавжудлиги ва ҳоказо.
 
Танловга тақдим этилган иншолар ўз соҳасида катта тажрибага эга атоқли тарихчи, сиёсатшунос ва филолог олимлардан ташкил топган махсус комиссия томонидан таҳлил этилиб баҳоланган.
 
Лола Каримовага кўра, жорий йилнинг январь ойида эълон қилинган мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг республикамиз янги тарихи хусусидаги ҳамда мамлакатимиз давлат мустақиллигини қарор топтириш, халқаро барқарорликни таъминлаш ва Ватанимизнинг тарихий-маданий меросини қайта тиклашда Ислом Каримовнинг тарихий хизматлари борасидаги билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган.
 
1-ўринни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг V-босқич талабаси Отабек Акромов қўлга киритди. У 7 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple MacBook Air 13 8/256 GB ноутбуки совриндори бўлди.
 
2-ўринни Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг V-босқич талабаси Малика Шорустамова эгаллаб, 6 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple iРad Pro 10.5 4G 256GB планшети соҳиби бўлди.
 
3-ўрин Тошкент давлат юридик университетининг IV-босқич талабаси Нурбек Тошкановга берилиб, у 5 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган iPhone 8 64 GB смартфони эгасига айланди.
 
Ижодий ишлари юқори балл тўплаган қуйидаги 7 нафар иштирокчига рағбатлантирувчи совғалар, яъни Фонд логотипи туширилган Kindle букридерлари тақдим этилади.
 
1. Аббосбек Хадятуллаев – Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти III-босқич талабаси.
 
2. Райхона Темирова– Бухоро давлат университети II-босқич талабаси.
 
3. Сардор Назиров – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти I босқич талабаси.
 
4. Азиза Саидхасилова  – Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти I босқич талабаси.

5. Екатерина Куртова– Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, III босқич талабаси.
 
6. Лутфилло Абдухамидов – Фарғона политехника институти III босқич талабаси.
 
7. Чаросхон Низомиддинова – Ўзбекистон Миллий университети II босқич талабаси.
 
Лола Каримова-Тилляева ғолибларни тақдирлаш тантанали маросими 3 апрель куни Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтишини маълум қилган. Бироқ бу тадбирда ўзи қатнашиши ё қатнашмаслигига ойдинлик киритмаган. 

Теглар:Лола Каримова-Тилляева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар