...
МЕНЮ
ONLINE TV

Урганчда “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилди


11:55, 01.09.2018 Жамият
 1 724

Музей Ўзбекистон Марказий Давлат архиви, Ичан-Қалъа музей фонди материаллари билан бойитилди.

Урганч Давлат университети қошида  “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилди.
 
Музей фонди профессор-ўқитувчилар, ёш олим ва талабалар ҳамда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокида архив ҳужжатлари, Ўзбекистон Марказий Давлат архиви, Ичан-Қалъа музей фонди материаллари билан бойитилди.


 
Музейдан 1937 йили  депортацияда Хоразм вилоятига кўчириб келтирилган корейс диаспораси вакиллари билан  ҳамкорликда йиғилган материаллар ҳам  ўрин олган.
 
Бу ерда қатағон қилинган инсонларнинг тарихини тадқиқ қилиш мақсадида илмий тадқиқот ишлари, талабаларнинг битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертацияларини олиб бориш йўлга қўйилади.
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Республикадаги бошқа олий таълим муассасаларида ҳам музейларни ташкил этиш бўйича ишларни олиб бормоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Музей Урганч Давлат университети Қатағон қурбонлари хотираси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар