...
МЕНЮ
ONLINE TV

Урганч-Хива темир йўл линияси қачон қуриб битирилади?


19:18, 30.07.2017 Жамият
 2 852

Лойиҳанинг умумий қиймати 35,9 миллион АҚШ долларига тенг.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 27-28 январь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи чоғида вилоятнинг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш, ундан самарали фойдаланиш, сайёҳларга Хива шаҳрининг ноёб тарихий-маданий ва меъморчилик мероси билан кенгроқ танишиши учун кенг шароитлар яратиш, транспорт хизматлари сифатини такомиллаштириш бўйича муҳим топшириқ ва тавсиялар берганди.
 
Ҳусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига республиканинг асосий сайёҳлик марказларини боғлашга хизмат қиладиган Урганч-Хива янги темир йўл линиясини қуриш, электрлаштириш ҳамда тезюрар поездлар харакатини ташкил этиш борасида кўрсатма бериб, лойиҳани қисқа фурсатда сифатли амалга ошириш вазифаси юклатилган.
 
Қиймати 35,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳанинг умумий узунлиги 29,6 километрни ташкил этади. Мазкур лойиҳа 2017-2018 йиллар оралиғида қуриб фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Маълумот берилишича, шу вақтга қадар жами 831 минг метр куб тупроқ ишларидан 609 минг метр куб ишлар бажарилди. Узунлиги 2,2 километр масофага пўлат излар ётқизилди.
 
Лойиҳага кўра, Хива шаҳрида бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган замонавий вокзал қурилиши ҳам назарда тутилган. Замонавий архитектура кўринишига эга бўлган вокзал шаҳарнинг қадимий жозибасини эслатувчи жиҳатлар билан уйғунлаштирилади.
 
Лойиҳа доирасида 124 та сунъий иншоот, 6 та кўприк ва йўл ўтказгичлар қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, линия бўйлаб 11 та темир йўл кесишмалари бунёд этилади. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Урганч Хива темир йўл линияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар