...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умидахондан янги қўшиқ премьераси: “Йўлимдан қоч”


17:26, 05.04.2017 Шоу-бизнес
 4 038

“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Умидахон бугун ўзининг “Йўлимдан қоч” деб номланган янги қўшиғини тақдим этмоқда.

“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Умидахон бугун ўзининг “Йўлимдан қоч” деб номланган янги қўшиғини тақдим этмоқда.
 
Биз ушбу қўшиқнинг яралиш тарихи ҳақида маълумот олиш учун хонанда билан боғландик.
 
“Бу қўшиқни яратиш ғояси энг аввал Жавлон Шодмоновдан чиққан эди. Менга ҳам маъқул келди ва тарона сўзи ва мусиқасини яратиш учун биринчи марта Шаҳбоз Носиржоновга мурожаат қилдим. Сабаби қўшиқларим қанчалик мухлисларимизга манзур келмасин, бир хиллик ижодкорни ўсишдан, изланишдан қолдиради. Шунинг учун аввалгиларига ўхшамаган янгича қўшиқ тақдим этишни хоҳладим.
 
Янгилик кетидан қувганимиз учунми, ашуланинг тайёр бўлиши икки ярим ойга чўзилди. Айтиш мумкинки, 3 кун олдин сўнгги нуқтани қўйдик ва оммага намойиш этяпмиз. Албатта, ҳаққоний хулосани халқ билдиради. Бироқ қўшиқни тинглаганлар орасида “Нега бунақа тарона куйладинг, тўйбоп эмас-ку?!” деганлар ҳам бўлди. Аммо ўз ижодимдан хулоса қилиб айтишим мумкинки, қўшиқ ижро этганда биринчи ўринда тўй ҳақида ўйламайман, энг аввало, у юрагимдан чиқиши лозим.
 
Ана шундай танқидларга учраган “Кел ярашайлик”, “Мамбо”, “Сериал” каби ҳазиломуз қўшиқларим ҳам ҳозир мухлислар томонидан энг кўп сўраладиганлардир”, дейди Умидахон.
 
Қўшиқ учун клип суратга олиш режалаштирилган. У ҳақда тез орада маълумот берамиз. Ҳозир эса “Йўлимдан қоч” деб номланган мазкур қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
Сумбула

Теглар:қўшиқ Умидахон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!