2016-2017 йил ҳисоби бўйича Тошкентда 155 кун иссиқлик қувватидан фойдаланилди.
Унда ТШҲҲ КФБ иқтисодиёт ва инвестиция бошқармаси ўринбосари Ойбек Бекмирзаев, “Тошиссиқсувқуввати” ИЧБ УК бош директори Баҳром Қурбонбеков, “Сувсоз” ДУК бошлиғи Ҳусниддин Маҳкамов ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Сўнги кунларда об-ҳаво совуқлигига қарамасдан, иссиқлик қуввати эрта ўчирилди. 2016 йилда кунлар совиб кетса ҳам, ноябрь ойининг ўрталарида исссиқлик қуввати ёқилган эди. Аҳоли бир йилда 5-6 ой иссиқлик қувватидан фойдаланади, аммо бир йил учун тўловни амалга оширилади. Қолаверса, ёш болали оилалар кўп. Бу масалага қуйидагича изоҳ берилди:
“Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, иссиқлик қуввати ёқилаётганда 5 кун давомида 8 даражадан иссиқ бўлганда ўчирилади, 5 кун давомида 8 даража совуқ бўлганда ёқилади. Ҳеч ким ўз билганича иш юритмайди. 2017 йил 23 март куни соат 22:00 да Тошкент шаҳар ҳокимининг 299-сонли қарори билан 24 март куни иссиқлик қуввати ўчирилди. Шунингдек, бир йилда 148 кун ҳисобга олинади ва аҳоли тўлов учун қийналмаслигини инобатга олган ҳолда йилга тақсимланади. Ваҳоланки, 2016-2017 йил ҳисоби бўйича 155 кун иссиқлик қувватидан фойдаланилди. Биз шунда ҳам халқни ўйлаган ҳолда тўловни 148 кунга ҳисоб-китоб қилдик”, деди Баҳром Қурбонбеков.
Фуқаролар мурожаати, таклифи, аризалари бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича маълумот тақдим этилди.
“Бизда фуқаролар қабулхонаси ташкил этилган. Ҳар куни 8:00 дан 19:00 гача қабулхонамиз ишлайди ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, ҳар шанба куни 9:00 дан 11:00 гача телефон орқали мурожаатларни қабул қиламиз. Қабул вақтида бир нечта мутасадди ташкилотлар ходимлари иштироки таъминланади ва айни вақтнинг ўзида масалага ойдинлик киритилади. Агарда авария ҳолатида бўлса, бир сутка давомида вазият ўрганилиб, бизнинг ҳам имкониятимиз тушунтирилган тарзда ёрдам кўрсатилади. Бундан ташқари, барча туманларда ҳам фуқаролар қабулхонаси ташкил этилди”, деди Ҳусниддин Маҳкамов.
Ҳар йили октябрь ва апрель ойларида коммунал тўловлар нархи оширилади. Бу йил ҳам оширилиши мумкинми?
“Бу бизга боғлиқ эмас. Бу масала бўйича ҳамма маълумотлар тўпланиб, Молия вазирлигига топширилади. Улар вазиятни ўрганиб, Вазирлар Маҳкамасига беради ҳамда охирги қарор тасдиқланади ва биз буни жорий этамиз”, деди Баҳром Қурбонбеков.