...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умидахон турмуш ўртоғи, танқидчилари ва рақобатчилари ҳақида гапирди


14:48, 24.06.2017 Шоу-бизнес
 18 150

Айрим хонандалар каби бир йил ижод қилиб, дарров альбом чиқариш хато, деб ўйлайман.

Аввалроқ “Ниҳол” мукофоти совриндори Умидахоннинг илк альбом тақдимоти бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Айтиш мумкинки, тақдимот кўнгилдагидек ўтди. Буни хонанданинг кайфиятидан ҳам билиш мумкин эди. Тўғри, тақдимот, унга тайёргарлик жараёни Умидахонни яхшигина толиқтирди, аммо шундай бўлса-да, у “Qalampir.uz” сайти ижодкорларига махсус интервью беришдан қочмади.
 
– Умидахон, илк альбом тақдимотингиз билан табриклаймиз. Айтинг-чи, шоу-бизнесда муваффақият қозонишингизнинг асосий сабаби нима?
 
– Мен ҳеч қачон шоу-бизнесда бирор хонандага рақобатчи сифатида қарамадим ва доим меҳнат қилдим. Ҳар бир муваффақиятимдан қувондим, халқ учун, мухлисларим учун ҳаракат қилдим. Менимча, ҳақиқат тараф бўлиб, қалбини пок тутган ҳар бир хонанда ўзи учун барча муваффақиятлар эшигини оча олади.
 
– Санъат оламида ижод қилаётганингизга ҳам анча вақт бўлиб қолди. Сизнингча, аввалги қўшиқларингиз билан ҳозирги қўшиқларингиз савиясида қандай фарқ мавжуд? Ёки ҳеч қандай ўзгариш сезмадингизми?
 
– Ҳозирда эстрада йўналишида куйлаётган қўшиқларим аввалгиларига қараганда анча яхши. Чунки бошида барибир йўналишимни топишда хатоликларга йўл қўйганман. Йиллар давомида ўз устимда ишладим, изландим. Шу боис, ҳозирги тароналарим ҳам сифат, ҳам савия жиҳатдан мукаммалроқ.
 
– Ижодингизни 2011 йилда бошлагансиз. Қўшиқларингиз сони ҳам кўп. Нега шу вақтгача альбом чиқармадингиз? Бирор сабаби борми?
– Сабаби, мен олдин сифатли, мухлисларга манзур келадиган қўшиқлар чиқариб, ана ундан кейин уларни бир альбомга тўплашни мақсад қилгандим. Айрим хонандалар каби бир йил ижод қилиб, дарров альбом чиқариш хато, деб ўйлайман. Тўғри, балки менда бу илк қадам жуда узоқ чўзилгандир, аммо насиб қилгани шу экан. Энди ҳар йили битта альбом чиқаришни одамт қиламан.
 
– Сиз ҳақингиздаги турмушга чиқибди, деган миш-мишлар ҳақиқатми? Сиз ҳақингизда маълумот излаганимда, турмуш ўртоғи – Диёр, деган жойига кўзим тушди.
 
– Йўқ, умуман бўлмаган гап. Ундай инсонни мен ҳатто танимайман. Ишонинг, агар турмушга чиқадиган бўлсам, бу ҳақда, албатта, барчага хабар бераман.
 
– Ота-онангиз ҳам санъат соҳасидаги инсонлар. Уларнинг ижодингиз ҳақидаги фикрлари қандай? Ҳеч танқид қилишадими?
 
– Албатта, жуда кўп танқид қилишади. Улар менинг илк танқидчиларим десам, адашмаган бўламан. Камдан-кам ҳолда мақташади. Талтайиб кетишимдан қўрқишса керак-да (кулади).
Нигина Ҳакимова

Теглар:Умидахон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!