Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимованинг ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб қолдирган фикрлари кўплар қатори бизни ҳам ўйлантириб қўйди.
“Онаси ўпмаган, қоғозга ўралган қантдек сақланган қиз қолдими, ўзи?
Қўшиқларни эшитиб хавотирга тушаяпман. “Сенга бахт тилайман, аммо бахтли қилолмайман”, деб куйласа биттаси, бошқаси “Тўйингга боролмайман”, деб онаси билан йиғлашиб тунни ўтқазади.
Ҳатто, тўйхонада ҳам ёлғончи ёрдан гапириб, куёв олдида мазза қилиб ер тепиниб рақсга тушишади...
Бечора куёвлар...”, деб ёзади Абдуазимова.
Шоиранинг сўзларида жон бордек. Нимани куйлаяпсиз, нималар деяпсиз, ҳурматли хонандалар. Бизчи, биз нимага ер тепиб рақс тушяпмиз? Бу саволларнинг бериш фурсати етгандек...