...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Аҳмаджонов Равшан Эрматовни Россияга кузатиб қўйди


19:18, 02.06.2018 Спорт
 5 226

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Миллиий Олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Равшан Эрматов гуруҳини қабул қилди.

Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками, Жаҳон чемпионати учрашувларини бошқариш бўйича рекорд соҳиби Равшан Эрматов саноқли кунлардан сўнг Россияда бошланадиган Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳи билан ишлаш бўйича ҳам ФИФА томонидан таклиф олган.
 
Равшан Эрматов бугун, 2 июнь куни Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар билан биргаликда Россияга йўл олади ФИФА ҳакамлари штабига жойлашади.
 
Ана шу сафар олдидан Ўзбекистон футбол ассоциациясида Миллиий Олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Равшан Эрматов ва унинг гуруҳини қабул қилди.
 
Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Равшан Эрматов ва унинг гуруҳидан ташқари комиссар сифатида Олим Арифов ҳамда ҳакамлар назоратчиси сифатида Фарҳод Абдуллаевлар иштирок этишади. Ўзбек футболи тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионатида бош ҳакам, лайнсменлар, ҳакамлар назоратчиси ва учрашув комиссари тўлиқ таркибда иштирок этади.
 
Умид Аҳмаджонов учрашувда мана шу ҳолатга алоҳида тўхталар экан, бу ҳам бўлса ўзбек футболидаги ислоҳотларнинг ижобий самараси эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.
 
“Равшан Эрматов ҳозирда Жаҳон чемпионатларида 9 та ўйинни бошқарган ҳолда, рекорд соҳиби бўлиб турибди. Худо хоҳласа, Россиядаги мундиалда ҳам учрашувларни бошқариб, бу рекордни дунёдаги бошқа ҳеч қайси ҳакам такрорлай олмайдиган даражага келтириб қўйишингизга тилакдошмиз.
 
Ўзбек халқи, футбол мухлислари Сиз билан фахрланади. Жаҳон чемпионатида Бразилия, Аргентина, Испания, Франция каби дунёнинг кучли терма жамоалари иштирокидаги  ўйинни бошлаб берувчи ҳуштакни чалганингизда, Сизни экран орқали томоша қилиб ўтирган мухлисларда, бизда тил билан таърифлаб бўлмайдиган фахр туйғулари уйғонади.
 
Насиб қилса, келаси Жаҳон чемпионатларига катта делегация бўлиб, Миллий терма жамоа билан бирга бориш насиб қилсин. Шу билан бирга Сиздан яна бир нарсани сўраб қоламиз. Жаҳон чемпионатларида иштирок этадиган ўзбек ҳакамларининг сонини оширишда ўз куч ва маҳоратингизни, билим ва кўникмаларингизни аямай, юқори савияли шогирдларни тарбиялаб беринг. Жаҳон чемпионатида Сизларга муваффақият тилайман. Ўзбекистон шаънини юксакларга кўтаришда давом этинглар”, деди Умид Аҳмаджонов.
 
Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи кўрсатилган эътибор ва ишонч учун катта миннатдорчилик билдириб, ўзбек ҳакамларининг савиясини бутун дунёга яна бир бор кўрсатиш учун Жаҳон чемпионатида бор маҳоратларини ишга солишга ваъда беришди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Равшан Эрматов ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!