...
МЕНЮ
ONLINE TV

Учтепа туманида жанжаллашган икки эркакдан бири пичоқланди


15:16, 23.08.2017 Жамият
 2 833

Воқеани содир этган кишига нисбатан қасддан баданга оғир шикаст етказиш айби қўйилиб, жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар Учтепа туманида икки фуқаронинг ўзаро жанжали ўткир тиғли қурол аралашуви билан якунланди.
 
Гап шундаки, 20 август куни тахминан соат 17:00 да Суннатилла Усмонов ва Нуриддин Умаров исмли шахслар ўртасида жанжал келиб чиққан. Натижада Суннатилла Усмонов шеригига ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Воқеадан сўнг, Нуриддин Умаров оғир аҳволда шифохонага етказилган. Унга “Қорин олд деворига санчиб-тешиб кирувчи жароҳат” ташҳиси қўйилди.
 
Мазкур воқеа юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми, яъни қасддан баданга оғир шикаст етказиш айби билан жиноят иши қўзғатди. Айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
(Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) 
Дурдона Расулова 

Теглар:Жиноят Тошкент Учтепа тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар