Ботир Шахриёров ва Темур Давлатов туризм масалалари билан шуғулланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 12 июлдаги қарорига асосан, 23 август куни Бухоро ва Хоразм вилояти ҳокимларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида хабар берилди.
Ботир Шахриёров — Бухоро вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
Темур Давлатов — Хоразм вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари.
Маълумот учун, Президент Қарорига мувофиқ, Бухоро, Хоразм, Самарқанд ва Тошкент вилояти ҳокимларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимлари жорий этилган эди.

Зоҳиршоҳ Жўраев