Даниялик ихтирочи Петер Медсон журналистнинг ўлимида айбланмоқда.
Дания полицияси Копенгагеннинг соҳилбўйи ҳудудидан аёл кишининг бошсиз танасини топди. Ушбу тана швециялик журналист Ким Воллга тегишли экани айтилмоқда. Бу ҳақда “news.sky.com” нашри хабар берди.
Полиция томонидан берилган маълумотларга қараганда, Волл хоним сув ости кемасида ўлдирилган ва денгизга улоқтирилган. Уни сўнгги марта даниялик ихтирочи Петер Медсон билан 10 август куни “Наутилиус” сув ости кемасида кўришган.
Маълумотларга кўра, қирғоқбўйи ҳудудидан топилган тананинг нафақат бош қисми, балки қўл ва оёқлари ҳам йўқ. ДНК текширувлари натижасида тананинг журналистга тегишли эканлиги тасдиқланди.
Ихтирочи Медсон судга чақирилганида, у Воллнинг денгизда тўсатдан вафот этганини ва аёлни ўша жойда ёқиб юборганини айтган.
Дания суди бу ҳолатда қотиллик аломатлари мавжуд эканини билдирмоқда.

Зоҳиршоҳ Жўраев