Ёнғин оқибатида уч ойлик қизалоқ куйиш жароҳатлари олган.
Наманганда 3 ойлик чақалоқ куйиш жароҳатларини олиб, шифохонага ётқизилди. У ўз уйида ёнғиндан зарар кўрган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 4 декабрь куни содир бўлган. Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи М.М. (исмли аёл) уйида қўлбола усулда ясалган иситиш печига ўтин ёқиб қўйган. Она уч ойлик қизини беланчакка ётқизиб, печ олдида назоратсиз қолдириши оқибатида ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Ёнғин оқибатида уч ойлик қизалоқ куйиш жароҳатлари олган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.