...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ucell ҳажга жўнаб кетаётганлар учун арзон роуминг хизматини таклиф қилмоқда


16:55, 17.08.2016 Технология
 2 589

Унга кўра, бир дақиқа кирувчи ва чиқувчи қўнғироқ ва 1 МБ Интернет нархи $1.30, бир смс- 13 центни ташкил қилади.

Ucell алоқа оператори шу кунларда ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетмоқчи бўлган ҳамюртларимиз учун яратилган ажойиб қулайлик ҳақидда хабар берди.
 
“Макка зиёрати олдидан қулай роуминг хизматини таклиф этиш компанияда яхши анъанага айланган. Жорий йилда муқаддас ҳаж сафарига Ўзбекистоннинг 5 мингдан зиёрат фуқароси боради. Уларнинг ҳар бири узоқ сафар чоғида яқинлари билан телефон орқали алоқада бўлиши мумкинлиги тушунарлидир. Ucellнинг махсус роуминг таклифи зиёратчиларга кўпроқ гаплашиш, интернет орқали хат ёзиш, смс-хабарлар юбориш имконини беради”, дейилади хабарда.
 
Компания мутасаддиларининг маълум қилишича, Саудия Арабистонидаги етакчи уяли алоқа операторларидан бири бўлган Zain тармоғида рўйхатдан ўтишда бир дақиқа кирувчи ва чиқувчи қўнғироқ ва 1 МБ Интернет нархи $1.30, бир смс- 13 центни ташкил қилади. Бу 6 баробар арзондир.
 
Маълумотларга қараганда, Ucell томонидан тақдим этилаётган махсус таклиф жорий йилнинг 1 декабрига қадар амал қилади. 
Ўғилой Сайсултонова

Теглар:Ucell Ҳаж Роуминг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!