...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистонда Ўзбекистонни боғлаб турувчи темир йўл кўприги очилиш арафасида


18:14, 04.03.2017 Жамият
 4 560

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи давомида бир қатор тадбирлар режалаштирилмоқда.

Кеча, 3 март куни Туркманистон Республикаси президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Унда мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий ўсиш ҳолатлари муҳокама этилиб, у Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувур йўлининг туркман ҳудудидаги ишлар режасининг ҳисоботини тинглади.
 
Президент Бердимуҳамедов Амударёдан ўтувчи “Туркманобод-Фороб” темир йўл кўпригининг очилиш маросимига юқори даражада тайёргарлик кўришга буйруқ берди. Темир йўл кўприги Ўзбекистон учун жануб томон янги йўлни очиб беради.
 
6-7 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи мобайнида Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги хотира мажмуи очилишида иштирок этиши кутилмоқда.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Туркманобод-Фороб Ислом Каримов ҳайкали Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар