Самарқандда иш бошлаган трамвай бошқа бир шундай турдаги транспорт билан ЙТҲга учради.
Ўтган йил 5 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри транспорт тизимини янада яхшилаш, замонавий трамвай линияларини барпо этиш лозимлигига эътибор қаратган эди.
Ана шунда Шавкат Мирзиёев таклифи билан Самарқандда трамвай йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун эса “Qalampir.uz” нашрининг ўқувчиларидан бири таҳририятимизга Самарқандда трамвай иштирокидаги ЙТҲ тасвирланган суратни юборди.
Айни пайтда воқеага нима сабаб бўлгани ва талафотлар миқдори ҳақида маълумот йўқ.