Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ташрифи доирасида Мустақиллик майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш ҳам режалаштирилган.
Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтадиган учрашувлардан сўнг, Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ташриф буюради ва Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлайди.
Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ташрифи доирасида Мустақиллик майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш ҳам режалаштирилган.
Қолаверса, Туркия раҳбари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолият юритган Оқсарой қароргоҳи – Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига бориб, унинг сиймоси акс этган ҳайкал пойига гул қўяди.
Эслатиб ўтамиз, Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини биринчилардан бўлиб 2016 йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрига амалга оширган ташрифи давомида зиёрат қилган эди.