Лойиҳа қиймати 5 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, уч йил муддатга мўлжалланган.
Аввалроқ, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ташриф давомида Мирзиёев ва Эрдўған Ўзбекистон-Туркия бизнес-форумида иштирок этишган эди.
Бўлиб ўтган бизнес-форумда Ўзбекистон Давлат геология қўмитаси раиси ва Туркия Минерал ресурсларни тадқиқ қилиш ва разведка қилиш бош бошқармаси Хуроб, Айдим-Жетимтау ва Саритоу конларини биргаликда геологик тадқиқ қилишга келишиб олдилар.
Лойиҳа қиймати 5 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, уч йил муддатга мўлжалланган. Инвестициялар олиб борилган геологик қидирувлар натижасига кўра, турклар томонидан ўтказиб борилади.
Маълумот ўрнида, Жиззах вилоятидаги Хуроб ва Айдим Жеттимтау олтин конларининг захиралари ҳозиргача аниқланмаган. Саритоу конида 740 минг тонна волфрам, 24 минг тонна молибден ва 75,2 тонна олтин захираси аниқланган.

Суннатилла Абдуллаев