...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиялик мутахассис Ўзбекистонда давлат лавозимини эгаллайди


09:11, 06.11.2017 Жамият
 8 739

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 25-26 октябрь кунлари Туркияга ташрифи давомида унинг номзоди илгари сурилганди.

Туркия Миллий ассамблеяси собиқ депутати Содиқ Бадак яқин орада Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
 
Содиқ Бадак ўз мамлакатида туризмни ривожлантириш соҳасида катта тажрибага эга. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 25-26 октябрь кунлари Туркияга ташрифи давомида унинг номзоди илгари сурилганди.
 
Мутахассис мамлакат ҳудудларининг туристик инфраструктурасини ривожлантиришда иштирок этади. Қонун лойиҳаларини мукаммаллаштириш ишларида таклифларини билдиради.
 
 Содиқ Бадак, шунингдек, Ўзбекистон учун салоҳиятли чет эл бозорини ўрганиш ишларида ҳам қатнашади. Янги турмаҳсулотлар яратиш ишларига, шунингдек, туристик брендлар ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Туркия Содиқ Бадак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар