...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиялик машҳур хонанда Сардор Ўртач Тошкентга келди


11:21, 25.09.2017 Шоу-бизнес
 5 493

Сардор Ўртач ўзбек қўшиқчилик санъати примадоннаси Юлдуз Усмонова билан дуэт куйлаши кутилмоқда.

Туркиялик машҳур хонанда Сардор Ўртач Ўзбекистонда ҳам минглаб мухлислар қалбидан жой олган. Шу сабабдан бўлса керак у ўзбек тўйларида ҳам бир неча марта иштирок этишга улгурган.
 
Аввалроқ, Сардор Ўртачнинг 25–26 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида концерт тақдим этиши ҳақида хабар берган эдик. Ишончли манбаларимизнинг маълум қилишича, 25 сентябрга ўтар кечаси Сардор Ўртач Тошкент шаҳрига етиб келган.
 
Хонанда бугун, 25 сентябрь ва эртага, 26 сентябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройини мухлислар олқишига тўлдириши кутилмоқда.
 
Мазкур концерт дастури давомида нафақат турк хонандасининг чиқишларини томоша қилиш, балки ўзбек санъаткорлари иштирокидаги қўшиқларни ҳам тинглаш мумкин.
 
Жумладан, Сардор Ўртач ўзбек қўшиқчилик санъати примадоннаси Юлдуз Усмонова билан дуэт куйлаши режалаштирилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Сардор Ўртач Юлдуз Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!