...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўлда терилган 1 кг пахта учун неча сўм ҳақ тўланади?


11:14, 25.09.2017 Жамият
 9 795

Пахтани машинада терганлик учун тўлов миқдори белгиланди. Қўлда пахта териш хизматининг ҳақи оширилди.

Пахта териш хизмати ҳақи учун 1 октябрдан янги тариф ўрнатилади. Бунда 1 килограмм қўлда терилган пахта учун 500 сўм миқдоридаги маблағ тўланиши белгиланган.
 
Бу аввал ўрнатилган тарифдан 50 сўм қимматлашганини билдиради.
 
Пахта учун терим нархини 500 сўм қилиб белгилаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 сентябрдаги “2017 йилда пахта хом-ашёсини сотиб олиш нархлари тўғрисида”ги қарори кўриб чиқилган.
 
Маълумот учун, пахтанинг қўлда терим ҳақи 2016 йилда 285 сўмни ташкил этган эди.
 
Пахта териш машиналарининг қатор вилоятларда ишга туширилгани муносабати билан машинада терилган 1 тонна пахта учун 260 минг сўм ҳақ тўланиши белгиланди.
 
Фермерлар терим тўловларини ҳар беш кунда, ёки зарур ҳолларда, ҳар куни амалга ошириши тавсия қилинди.
 
Қарорда пахта терими вақтида 100 кишидан кам бўлмаган пахта хом-ашёсини териш отрядларини тузиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилади.
 
Отряд бошлиқлари ва “Ўзпахтасаноат” компанияси ташкилотлари ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари тузилиши белгиланган.
 
Отряд бошлиқларига иш ҳақини вақтида тўлаш мақсадида “Агробанк”ка 45 млрд сўм миқдорида кредит ажратилиши ҳақида топшириқ берилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Пахта Терим пули Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар