Туркиянинг, Туркий дунёнинг ва жаҳоннинг ривожи учун ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари тақдирландилар.
Туркиянинг халқаро молиявий-иқтисодий журнали Turcomoney томонидан ўтказилган танловда, катта ҳайъат аъзолари томонидан танлаб олинган, турли соҳаларда Туркиянинг, Туркий дунёнинг ва жаҳоннинг ривожи учун ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари тақдирландилар.
Туркия Тижорат вазири Рухсар Пекчан ва Оила, меҳнат ва ижтимоий хизматлар вазири Зеҳра Зюмрют Селчук қўлидан мукофот олганлар орасидан Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим, дунёнинг йирик ҳаво йўллари ширкати “Турк ҳаво йўллари” компанияси, Ўзбекистонда яхши таниш бўлган тиббиёт олими, Жаҳон трансплантологлари жамияти президенти Меҳмет Хаберал, “Hurriyet” газетаси бош муҳаррири Ваҳап Муняр ва бошқалар ўрин олишди.