...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда автобус ҳалокатга учради, қурбонлар бор


17:00, 05.08.2017 Олам
 2 478

Истамбулдан Самсун шаҳрига қараб йўл олган автобус шаҳарнинг Мерзифон туманида катта йўлдан чиқиб кетиб, ағанаб кетди.

Бугун, 5 август куни Туркиянинг шимолий ҳудудида жойлашган Амасья вилоятида йўловчи автобуснинг ағанаб кетиши натижасида беш нафар киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари яна 36 киши жиддий жароҳатланди.
 
Маълум бўлишича, Истамбулдан Самсун шаҳрига қараб йўл олган автобус катта йўлдан чиқиб кетиб, шаҳарнинг Мерзифон туманида ағанаб кетган. 
 
Жароҳатланганлар зудлик билан шифохонага етказилди. Ҳозирда ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Туркия Автобус ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!