Ўзбекистонда дам олиш куни янаям иссиқ бўлиши кутилмоқда.
6 август кунининг об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +35... +37, кечаси эса +20... +22 даража бўлади. Шамол сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда кундузи ҳарорат +33... +38 даража, кечаси эса +18... +23 даражада бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 3-8 метр сонияни ташкил этади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда кундузи ҳаво кутилганидан ҳам иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси эса +20... +25 даража бўлиб, шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво иссиқ бўлиб, ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси +20... +25 даражани ташкил этади. Шамол сониясига 3-8 метр тезликда эсиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +22... +27 даражани ташкил этиб, шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40 даража, кечаси эса +22.. +27 даражага тушиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши мумкин.