...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия ва Қозоғистон уч давлатга алоқадор лойиҳани амалга оширади


18:36, 26.07.2018 Олам
 1 874

Бундан аввал ҳам TIKA расмий Остона билан гуманитар соҳадаги лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келган.

Бугун, 26 июль куни расмий Анқара Марказий Осиё давлатларига гуманитар ёрдам бериш бўйича Қозоғистон Республикаси билан келишувга эришди. Гуманитар ёрдам бериш дастурини амалга оширишда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик бўйича агентлик (TIKA) ҳамкорлик олиб боради. Бу ҳақда TIKAнинг Қозоғистондаги вакили Эврен Рутбил хабар бермоқда.
 
Ушбу дастурга кўра, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон давлатларида ижтимоий муаммолар мураккаблашиб бораётганлиги сабабли мунтазам гуманитар ёрдам бериб борилади. Бундан аввал ҳам  TIKA расмий Остона билан гуманитар соҳадаги лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келган. Жумладан, 2018 йилнинг биринчи чорагида Бангладеш давлатида яшаётган мьянмалик қочоқларга ҳам гуманитар ёрдам берган эди.
 
Мазкур дастурни муваффақиятли амалга ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида яқин ойларда “Отамакон” номидаги Қозоғистон ишбилармонлар миллий палатаси мутахассислари Туркияга боради.
 
TIKA вакилининг сўзларига кўра, Қозоғистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад ривожланган давлатлар сингари юқори ҳисобланади.
Санжар Жўра

Теглар:TIKA гуманитар лойиҳа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!