Таъмирлаш ишлари 24 соат давомида 50дан ортиқ махсус техниклар ёрдамида олиб борилмоқда.
Урганч халқаро аэропорти жорий йил 10 август куни қайта ишга туширилиши режалаштириляпти. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Фарҳод Эрманов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Хозирда Урганч халқаро аэропортида сунъий учиш-қўниш йўлагининг асфальт қопламасини алмаштириш бўйича таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Фарҳод Эрманов олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида мутасаддилар билан қурилиш бўлаётган жойга бориб учрашди. Бу ерда таъмирлаш ишлари “Хоразмйўлқурилиш” унитар корхонаси томонидан 24 соат давомида 50дан ортиқ махсус техниклар ёрдамида олиб борилмоқда. Урганч халқаро аэропорти 10 август куни ишга туширилиши режалаштирилмоқда”, дейди ҳоким.
Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Урганч халқаро аэропорти маъмурияти вақтинчалик ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.