...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туризм Ўзбекистонга қанча фойда келтиради?


19:23, 26.09.2017 Жамият
 3 505

Ўзбекистонда сайёҳликнинг янги йўналишларини ривожлантириш, мамлакатнинг туристик салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш муҳим масала ҳисобланади.

Хорижлик эспертлар фикрига кўра, Ўзбекистонда кейинги 10 йил ичида туризмнинг йилига 7 фоиздан ўсиб бориши башорат қилинмоқда.
 
Туризм бугунги кунда энг сердаромад соҳалардан бири бўлиб, БМТ маълумотига кўра дунёда 200 миллионга яқин киши ушбу соҳада меҳнат қилади. Жаҳон иқтисодиётида халқаро туризмдан тушаётган даромад 1 триллион АҚШ долларидан кўпроқни ташкил қилмоқда. Ҳар йили бошқа давлатларга саёҳат қилувчилар сони 1 миллиарддан ошган.
 
Ўзбекистон сайёҳлик борасида улкан салоҳиятга эга, буни Ўзбекистонда 7 мингдан зиёд тарихий ва маданий ёдгорликлар, ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси дурдоналари рўйхатига киритилган Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари, 800 дан ортиқ сайёҳлик ташкилоти, 600 дан зиёд замонавий меҳмонхона, сайёҳлик базаси ва кемпинг борлигидан англаш мумкин.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотига кўра, 2017 йилнинг 6 ойида 1 миллион 125 минг сайёҳ Ўзбекистонга келган. 2016 йилнинг ушбу даври билан қиёслаганда 18 фоизга кўп. Сайёҳлик хизматлари экспорти 694,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилгани таъкидланган.
 
ЎзА хабарида, Туризм истиқболларининг янги қирралари кашф этиш, турли йўналишларда кенг қамровли лойиҳалар амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилган. Кейинги йилларда альпинизм, отда, туяда, велосипедда саёҳат қилиш, off-road сайёҳатлари, балиқ ови, рафтинг, хелиски, геотуризм, таълим туризми, тиббий туризм каби янги сайёҳлик йўналишлари оммалашмоқда.
 
Ҳозир 500 дан ортиқ тадбиркор туризм соҳасига жалб қилинган бўлиб, улар сувенир маҳсулотларини ишлаб чиқариш, меҳмонхона хўжалиги, сайёҳларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар