...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туристлар учун махсус SIM-карталар қандай расмийлаштирилади?


14:05, 22.02.2018 Жамият
 1 654

Тариф 30 кунлик фойдаланиш муддати ва мулоқот дақиқалари ҳамда интернет трафигининг қулай пакетини ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, туристик SIM-карталарни сотиш бўйича сервис хизматлари аэропортлар, автовокзаллар ва бошқа жамоатчилик жойларида ишга туширилади.
 
Бундай SIM-карталарни олиш учун ёнида шахсни тасдиқловчи ҳужжат(паспорт) бўлса кифоя. Қўшимча тарзда телефон қурилмаси ёки мобиль роутерни ижарага бериш хизмати ҳам тақдим этилади.
 
Бу борада махсус тариф ишлаб чиққан биринчи компания “Uzmobile” бўлди. Тариф 30 кунлик фойдаланиш муддати ва мулоқот дақиқалари ҳамда интернет трафигининг қулай пакетини ўз ичига олади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жамоатчилик жойларида интернетдан бепул ва симсиз фойдаланиш(Wi-Fi зоналар) имкониятини яратаётган компанияларга қатор имтиёзлар тақдим этилди. Ўз навбатида, ушбу фаолият билан шуғулланадиган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик субъектларига ўзлари яратган зонада 18 метр квадратдан катта бўлмаган майдонга реклама баннери ёки ромини бепул асосда ҳамда жойлардаги тегишли давлат ҳокимияти органлари рухсатисиз ўрнатиш ҳуқуқи берилди.
 
Маълумот учун, шу йилнинг 10 февралидан бошлаб мамлакатимизда еттита давлат — Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этилди ва 39 мамлакат учун бу борадаги тартиб-таомиллар соддалаштирилди.
Фирдавс БЕК

Теглар:турист сим-карта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар