...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ЖЧ-2018да хавфсизликни қандай таъминлашини маълум қилди


15:50, 02.04.2018 Олам
 4 479

Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг бошланишига яқин вақт қолганда ҳукумат хавфсизлик масалалари ва хизмат кўрсатишда сифатга алоҳида эътибор қилмоқда.

Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев ЖЧ-2018 футбол ўйинлари бўлиб ўтадиган шаҳарларда махсус турист полицияси фаолияти йўлга қўйилишини билдирди Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар берди.
 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 майдан 25 июлгача сайёҳлар оқимини қабул қилиш ва шаҳарларда хавфсизлик масаларини таъминдаш мақсадида ушбу полиция ходимлари туну кун фаолият олиб борадилар.
 
Колокольцевнинг сўзларига кўра, Қозон, Санкт-Петербург ва Сочи шаҳарларида  жорий йилнинг 5 майига қадар турист полицияси ходимлари иш бошлашади.


 
Шунингдек, вазир ушбу полициячиларнинг чет тилларини яхши билишни алоҳида таъкидлади. Хусусан, улар инглиз, француз, испан ва бошқа тилларида гаплаша оладиган ходимлардан тузилиши белгиланган.
 
Белгиланган давр мобайнида махсус полиция хизмати фаолиятига жойларда жиноятчиликнинг олдини олиш, сайёҳларга қулайлик яратиш ва уларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашиш, айниқса, ашаддий футбол фанатларининг оммавий тартибсизлик келтириб чиқармаслигини назорат қилиш киритилган.
 
Маълумот ўрнида, Россия пойтахти Москва шаҳрида 2014 йилдан бошлаб турист полицияси фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар шаҳарга келган меҳмонларга ёрдам ва қулайлик кўрсатиш учун хизмат қилади.
Икром Раҳмон

Теглар:ЖЧ-2018 турист полиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!