Хорижлик сайёҳ ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан ЭКОИҲнинг 10 фоизи миқдорида туристик йиғим йиғилади.
Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори жорий йилнинг 15 мартида тасдиқланган эди.
Ўзгартиришга мувофиқ, 9 октябрдан бошлаб жойлаштириш воситалари томонидан хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикасида доимий турар-жойга эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10% миқдорида (9 октябрь ҳолатида 14977,5 сўм) жойлаштириш воситаларида яшаган ҳар бир куни учун ундирилади.
Жойлаштириш воситалари сифатида вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар, меҳмонхоналар, туризм базалари, мажмуалари, дам олиш уйлари, зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари эътироф этилади.
Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади.