Трамп агар президентликка сайланса, Клинтонни қамоққа тиқишини айтган эди. Энди сайловчилар Трамп сўзининг устидан чиқишини талаб қилишмоқда.
“NBC” телеканали ходими Twitter’даги саҳифасида ёзишича, Висконсин штатидаги овоз берувчилар сайлов натижаларига ўз муносабатларини билдиришган. Экранда сайлов натижалари чиққан ва маълум бўлишича, Дональд Трамп ғолиб бўлган. Шундан сўнг сайловчилар жўровоз бўлиб “Уни қамоққа тиқ”, деб бақиришган.
Трамп агар президентликка сайланса, Клинтонни қамоққа тиқишини айтгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Кўрамиз, янги президент ўз сўзида турармикин...