...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин Трампни табриклади


16:13, 09.11.2016 Олам
 5 281

Путин Трампни табриклаб, телеграмма юборди ва Москва ҳамда Вашингтон ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланишига умид билдирди.

Аввалроқ, Путин АҚШнинг янги президентини қандай қутлашни ҳали ўйлаб кўрмагани ҳақида хабар берган эдик. Хабарда Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бу каби ҳолатларда табриклашнинг энг мақбул йўли қутлов телеграммасини юбориш эканини айтган эди. Унинг гаплари тўғри бўлиб чиқди.
 
Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг янги президенти Дональд Трампни президент сайловида ғолиб бўлгани билан қутлаб, телеграмма юборди. Телеграммада у икки давлат муносабатлари янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди. Бу ҳақда “Ntv.ru” хабар бермоқда.
 
Телеграммада Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Москва ва Вашингтон икки мамлакат ўртасидаги тенг ҳуқуқлиликка асосланган, бир-бирининг фикрларини инобатга олган ҳолда ҳамкорлик қилиш Россия ва АҚШ , қолаверса, бутун дунё учун муҳим эканини таъкидлаб ўтган.
 
Шунингдек, президент инқирозли вазиятларда ва халқаро хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда Россия ва Америка биргаликда иш олиб боришига умид билдирган. 
 
Путин Трапмга ушбу масъулиятли лавозимдаги фаолиятида омад тилаган.
 
Трамп АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонгач, аллақачон халқ олдида чиқиш қилиб, бутун Америка учун президент бўлишга ваъда берди.
 
Шу билан бирга, Клинтон Трампга қўнғироқ қилган ва мағлубиятини тан олган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Дональд Трамп АҚШ-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!