...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Бош вазири Трампни табриклади ва Гулен масаласини қўзғади


16:02, 09.11.2016 Олам
 3 147

Агар Фатҳуллоҳ Гулен Туркияга қайтарилса, АҚШ ва Туркия муносабатлари янги босқичга кўтарилади.

Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим АҚШнинг янги президенти – Дональд Трампни ғалаба билан табриклади. Табрик сўзи билан бирга Йилдирим Фатҳуллоҳ Гулен масаласига ҳам алоҳида урғу бериб ўтди. Бу ҳақда “TRT Haber” телеканали хабар бермоқда.
 
Бинали Йилдирим террорчи Фатҳуллоҳ Гуленни мамлакатга қайтариб беришларини сўради. Унинг айтишича, Гуленнинг ҳаракати Вашингтон ва Анқара муносабатларига салбий таъсир этади.
 
“АҚШ тез орада Гуленни бизга топширса, аминманки, АҚШ ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг янги саҳифаси очилади”, дея Бинали Йилдирим ўз сўзини якунлаган.
 
Аввалроқ, Туркия Республикаси Адлия вазирлиги, қолаверса, Ражаб Тойиб Эрдўған расмий равишда Фатҳуллоҳ Гуленни қўлга олишни сўраб, АҚШга мурожаат этган.
 
Истанбул суди эса Фатҳуллоҳ Гуленни қўлга олиш ҳақида аллақачон қарор чиқарган.
 
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 июль куни Туркиядадавлат тўнтариши уюштирилган эди. Тартибсизлик юзлаб кишиларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлди. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған юзага келган вазиятда Фатҳуллоҳ Гуленнинг қўли борлигини маълум қилган. Ҳозиргача Туркия Республикаси фавқулодда вазият ҳолатида. 
Дурдона Расулова

Теглар:Бинали Йилдирим Фатҳуллоҳ Гулен АҚШ-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!