Бир неча кун аввал АҚШ давлат раҳбари Араб мамлакати лидерларига бир мактуб ёзганди.
Эроннинг олий диний раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳумайний Теҳрондаги университетда ўтказилган учрашувда сирли мактуб ҳақида гапириб, ҳамманинг эътиборини тортди.
У АҚШ президенти Дональд Трамп Араб давлати раҳбарларига мактуб йўллаб, алоҳида топшириқ берганини таъкидлади. Сўнгра ўша мактуб унинг қўлида эканлигини айтди.
“Бир неча кун аввал АҚШ давлат раҳбари Араб мамлакати лидерларига бир мактуб ёзганди. Шу нома айни дамда бизнинг қўлимизда. Унда Трамп Араб давлати расмийларига бажарадиган вазифангиз учун 7 триллион доллар хоҳлагандингиз.
Мен ўша маблағни ажратдим. Аммо сизлар ҳамон Ироқ ва Сурияни бўйсундира олмаяпсизлар, деган”, дея номани қисқача мазмунини ўқиб берган Оятуллоҳ Али Ҳумайний.
Аммо “Оқ уй” томон ушбу мактубнинг мазмуни бузиб талқин қилинганини айтмоқда. Дарҳақиқат, АҚШ давлат раҳбари Саудия Арабистони ва БАА раҳбарларига нома юборган.
Лекин унда Қатар билан муносабатларни ижобий йўлган қўйиш сўралган, дейилади “Оқ уй” матбуот хизматининг “Вашингтон Пост”га берган интервьюсида.
Хўш, сирли мактуб Ҳумайнийнинг қўлига қандай қилиб тушиб қолди? Унга бу номани Қувайт, Қатар, Уммон ва Иордания давлат ходимларидан бири етказган бўлиши мумкин, деган тахмин илгари сурилмоқда.

Акмалхон Эшонхонов