Эроннинг Суриядаги объектлари ҳужумга учраган эди.
Аввалроқ, Исроил Сурия ҳудудидаги Эрон ҳарбий объектларига қуруқлик ва ҳаводан ҳужум қилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Эрон Мутахассислар кенгаши аъзоси ва жума намозининг Теҳрондаги бош имоми Аҳмад Хотами Исроил ўйламай ҳаракат қилса, Тель-Авив ва Хайфа вайрон қилинишини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Биз ядро бомбаси билан алоқамиз йўқ, аксинча, бизнинг сиёсатимиз – тийиб турувчи сиёсат. Бу йўналишда Эроннинг ракетавий қудрати кундан-кунга ошиб боради, токи Исроил бу куч сабаб ухлолмай қолсин. Агарда у ўйламай ҳаракат қилса, биз Тель-Авив ва Хайфани ер билан бир қиламиз”, дейди Хотами.

Суннатилла Абдуллаев