Меланья Трампнинг 90 йиллардаги эскорт хизматида ишлагани ҳақида ёзган “Daily Mail” газетаси судда жавоб беришига тўғри келади.
Меланьянинг адвокатлари Британия нашрини Трампнинг рафиқаси 90-йиллардаги иммигрант мақомига эга бўлгани ҳақидаги мавзуни кўтариб чиққани ва бу 100 фоиз ишончсиз экани учун судга беришди.
“Бу маълумотларнинг барчаси ёлғон. Бу обрўга путур етказиш ва шахсни ҳақоратлашдир”, дейилади шикоятда.
Хабарда ёзилишича, конгрессмен-демократ Ксавье Бесерра Дональд Трампни унинг рафиқаси Словениянинг Севница шаҳридан келиб АҚШ фуқароси бўлгани ва бу ҳақда миллиардер оғиз ҳам очмаётгани учун танқид қилган.
Республикачилар номзоди эса доим АҚШнинг мигрантлар борасидаги сиёсатини қоралаб келади. Шунингдек, мигрантлар оқимини камайтириш учун Мексика билан чегарада девор қуришни таклиф қилган эди.
Маълумот ўрнида, 69 ёшли Трамп ва 46 ёшли Меланья 2005 йил 22 январда турмуш қуришган.